Главная » 2015 » Январь » 29 » WhatsApp мессенжерида бепул мулоқат қилиш имконини берадиган WhatSim сим-картаси яратилди
08:18
WhatsApp мессенжерида бепул мулоқат қилиш имконини берадиган WhatSim сим-картаси яратилди

WhatSim-650x315
Дунёдаги энг машҳур мессенжерлардан бири бўлган WhatsApp ўз фойдаланувчилари сонини янада кўпайтириш учун WhatSim деб номланган сим-картани чиқарди. У 150та мамлакатлардаги 400дан ортиқ алоқа операторлари тармоқларида мессенжердан бепул фойдаланиш имконини беради.

Ғоя муаллифи Мануэль Занеллонинг фикрича, WhatSim қиммат роуминг муаммосини ҳал қилиш учун яратилган. 10 евро эвазига WhatsApp иловасидан бир йил давомида чексиз равишда фойдаланиш мумкин. Бироқ мултимедиа хабарларни юбориш бепул бўлмайди ва унинг нархи фойдаланувчи турган давлатга боғлиқ бўлади.

Whatsim 26 февралдан сотувга чиқади. Сим-картани сотиб олиш ҳамда ҳисобни тўлдириш whatsim.com сайтида амалга оширилади.

Категория: Технология | Просмотров: 528 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar