Главная » 2015 » Январь » 22 » Шоҳруҳхон кимдан узр сўрамоқда? (UZ)
20:17
Шоҳруҳхон кимдан узр сўрамоқда? (UZ)

Февраль ойида мухлислари учун кутилган концерт дастурини тақдим этишни режалаштираётган Шоҳруҳхоннинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ҳам бугунги кунда омма диққат марказида. 

Шоу-бизнесда кўзга кўринган хонанда ҳисобланмиш Шоҳруҳхоннинг шахсий ҳаёти айни вақтда барчани қизиқтириши табиий. Бу муносабатлар унинг қўшиқларида ҳам акс этармикан? Бу саволга ўзингиз жавоб топишингиз мумкин. 

Шоҳруҳхон томонидан тақдим этилган янги қўшиқ мавзуси ўзгача. Таронанинг матн муаллифи айнан хонанданинг ўзи эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур. "Сен аразлама гўзалим" номли тарона моҳир аранжировка устаси Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда тайёрланган. Одатда Жасур Бадалбоев профессионал даражада ижод намунаси яратишини инобатга олсак, бу сафарги қўшиқ ҳам хитга айланишига ишониш мумкин.
манба: popcorn.uz

 

Категория: ШОУ-БИЗНЕС | Просмотров: 536 | Добавил: super | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar