Главная » 2015 » Январь » 26 » Роберт Гонсалвесдан ақлни чалғитувчи 25 сурат
19:21
Роберт Гонсалвесдан ақлни чалғитувчи 25 сурат

Канадалик рассом Роберт Гонсалвеснинг суратларида хаёлот ғаройиботлари ва гўзаллиги акс этган. Бу чизгилар фикрларингизни чалғитади, бироз ўйланишга мажбур қилади. Бу расмларда ўзи нима ҳақиқий эканини билишни истайсиз.

Ижодкорнинг кўп асарлари эртаклардагидек мўъжизакор. Уларга қарасангиз, бир неча бор қайтиб тикиласиз. Улар худди ҳар сафар қараганингизда ўзгарадиган оптик иллюзияларга ўхшайди.

Гонсалвеснинг рассомликка қизиқиши ёшлигидан бошланган. Шунинг учун ҳам у мураккаб чалкашликларни қоғозга туширишда шундай моҳир санъаткорга айланган. У 12 ёшидан техник, перспектив ва меъморий рассомчилик бўйича тажриба тўплаган. Сальвадор Дали ва Рене Магритлар ижоди билан танишганидан сўнг Роберт ўз асарларида улардан илҳомлангани сезилиб туради. Ўзингиз уларни томоша қилиб, баҳо беринг!

Категория: QIZIQLI MAG'LUMATLAR | Просмотров: 371 | Добавил: super | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar