Главная » 2015 » Январь » 31 » Олимлар ибтидоий одамнинг янги турини кашф қилиб, уни «Пэнху одами» деб атади
21:37
Олимлар ибтидоий одамнинг янги турини кашф қилиб, уни «Пэнху одами» деб атади
Олимлар ибтидоий одамнинг янги турини кашф қилиб, уни «Пэнху одами» деб атади
 

Япония, Тайвань ва Австралия университетлари олимлари гуруҳи бундан 490 минг — 10 минг йил аввал Шарқий Осиё ҳудудида яшаган ибтидоий одамнинг янги тури топилганини маълум қилди, деб ёзади daryo.uz ТАССга асосланиб.

 

Улар Тайваннинг ғарбий соҳиллари яқинидаги Пэнху оролида аниқланган қадимги одам жағ суяги парчаларини ўрганиб чиққач, ушбу кашфиёт ҳақида эълон қилди. Жағ суягининг тузилиш хусусиятлари ва унда сақланиб қолган тишлардан хулоса қилиб, олимлар унинг янги турга тааллуқли эканлигини аниқлади. Унга «Пэнху одами» деб ном берилди.

 

«Пэнху одами»нинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг жағ суяги анча катта ҳажмга эга, бу одамларнинг анча қадимий уруғларига тегишли хусусиятдир. «Тахминимизча, уларнинг бевосита аждодлари Осиёдаги энг қадимий одамлар бўлган ёки улар Африкадан анча кечроқ даврда келган», — дея қайд этди тадқиқот иштирокчиларидан бири Токио университети ходими Ёсуке Кайфу.

 
Категория: DUNYA XABARLARI | Просмотров: 468 | Добавил: super | Теги: уни «Пэнху одами» деб атади, Олимлар ибтидоий одамнинг янги тури | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar