Главная » 2015 » Январь » 29 » Hopes Tech: КУЧЛИ ТААССУРОТ ҚОЛДИРАДИГАН ОСМОНЎПАР БИНОЛАР
08:01
Hopes Tech: КУЧЛИ ТААССУРОТ ҚОЛДИРАДИГАН ОСМОНЎПАР БИНОЛАР
 

“The Shard” — Лондон, Буюк Британия 2013 йилда очилган. Меъмор: Ренцо Пиано Уч юз метрли “Синиқ” — Евроиттифоқдаги энг баланд бино. Пастда траснпорт хаби жойлашган, ичкарида — кучли ўзак, у самолёт билан тўқнашувга ҳам бардош беради, технологик жиҳатдан — қувватни тежайдиган, ҳавони алмаштириб турадиган қурилма, ёмғир сувидан қайта фойдаланиш имконини берадиган ақлли тизимлари бор. Осмонўпар бино қурилиши 750 миллион долларга тушди.

“De Rotterdam” — Роттердам, Нидерландия 2013 йилда очилган. Меъмор: OMA Собиқ порт туманида жойлашган “De Rotterdam” — Нидерландиянинг энг катта биноси ва ташқи кўринишдан “арзон”, бироқ мукаммал офис биносини қуришни орзу қилган Рэм Колхаснинг севимли асари. Саккизта блокдан иборат ойнали деворларнинг узунлиги 150 метрга етиб, офислар, меҳмонхона, яна мажлислар зали ва савдо марказини ўз ичига олган. Бу лойиҳа ўн йилдан кўпроқ вақт давомида “чанг босиб ётди”, бироқ 2008 йилги инқироз пайтида пудратчиларнинг хизматлари арзонлашиб, уни ишга туширишга муваффақ бўлишди. Натижада бино 500 миллион долларга тушди, бироқ очилгандан кейин ҳам унинг катта қисми бўш турибди. Офисларнин бир қисмини шаҳар ҳокимияти эгаллаган.

“Мосфильмдаги уй” — Москва, Россия 2012 йилда очилган. Меъмор: Сергей Скуратов “Москва-сити”даги олов ранг “Меркурий” минораси Европанинг энг баланд биносигина эмас, Россиянинг энг кучли таассурот қолдирадиган осмонўпар минораси ҳам ҳисобланади. Юрий Григорян билан бир қаторда Сергей Скуратов ҳам замонавий модерн меъморчилигини ҳашамат сифатида сотишни ўйлаб топди ва бу борада омади юришди: икки юз метрли минорани оддий турар жой деб аташ қийин. “Дон-Строй Инвест”нинг пойтахт мэрияси билан келишмовчилиги туфайли Мосфильм кўчасидаги бинонинг бир қисмини йўқ қилмоқчи бўлишди, бироқ Юрий Лужков кетгандан сўнг лойиҳани илк кўринишдагидек битиришди. Қурилиш ишлари деярли беш йилга чўзилганига қарамай, ўтган йили ҳам бино сайёрамизнинг энг асосий баланд бинолари қаторидан жой олганди.

 

Шэньчжэнь биржаси — Шэньчжэнь, Хитой 2013 йилда очилган. Меъмор: OMA Гонконг билан чегарадош саноатчи Шэньчжэнь — сайёрамизнинг энг асосий шаҳридек туюлади: кўп йиллардан сўнг унга қараб XXI аср бошида катта шаҳарлар қандай бўлганига баҳо беришади. Бир неча юз минг ишчи йиғадиган гажетлар заводи — “Foxconn”дан ташқари, Шэньчжэнда футуризм руҳидаги аэропорт ёки фонд биржасининг тажрибавий биносини кўриш мумкин. Бино шакли ўзгача бўлгани учун мулоқот ва дам оладиган қисми анча катта.

“Absolute Towers” — Торонто, Канада 2012 йилда очилган. Меъмор: MAD “Emporis”нинг ўтган йилдаги ғолиби — алюминий билан қопланган эллик қаватли турар жой миноралари Торонто чеккасида жойлашган. MADдан хитойлик меъморлар ҳар бир яшовчи битта бино шароитида бетакрор шарт-шароитга эга бўлиши учун миноранинг бурилган бионик шаклини ўйлаб топишди.

“Burj Qatar” — Доха, Қатар 2012 йилда очилган. Меъмор: Жан Нувель Жан Нувелнинг Дохадаги минораси унинг бошқа бир лойиҳаси — Барселонадаги “Torre Agbar”, шаҳар сув таъминоти маҳаллий хизмати штаб-квартирасини эслатади. Меъмор нафақат қувватни тежайдиган технологиялардан фойдаланган, балки бинони анъанавий ислом меъморчилиги руҳидаги тўсувчи тўр билан қоплаган, бу шамоллатиш тизимида ҳам тежаш имконини беради. Эллик қаватли офис биноси қурилиши 125 миллион долларга тушган.

“Оловли миноралар” — Боку, Озарбайжон 2013 йида очилган. Меъмор: HOK Сўнгги ўн йилликда жаҳонга машҳур меъморларнинг энг катта ва кучли таассурот қолдирадиган бинолари биринчи навбатда Хитойда ёки Шарқдаги нефть державаларининг пойтахтларида барпо қилинди. Озарбайжон ҳам бундан истисно эмас: бу ерда оловнинг икки юз метрли тили шаклидаги учта осмонўпар бинони топасиз. Ўтган йили очилган мажмуа офис, меҳмонхоналарни ўз ичига олган. Фасади эса оловга ўхшаб кўринадиган LED-экранлар билан қопланган.

“Ал-Баҳор” миноралари — Абу-Даби, БАА 2012 йилда очилган. Меъмор: Aedas Абу-Дабидаги 30 қаватли иккита “Ал Баҳор” минораси “кўчмас мулк” деган атамага тўғри келмайди: уларнинг қисмлари ҳаракатланади. Ички хоналарни кундузги иссиқдан ҳимоялаш учун муҳандислар фасад тепасига қуёш нуридан тўсадиган чойшаб жойлашган. Компьютер бошқаруви асосида ташқи ёруғлик даражасига қараб қавати очилиб-ёпилади. Эрталаб буткул очилса, тушда тўлиқ ёпилади.

“DC Tower 1” — Вена, Австрия 2014 йилда очилган. Меъмор: Доминик Перро Бу рўйхатимиздаги энг янги бино, шу йил очилган. Дунай қирғоғидаги 250 метрли осмонўпар бино нафис шакли туфайли “Emporis” танловида иккинчи ўринни эгаллади. Минора ичида тиббий компанияларнинг офислари жойлашган, илк 15 қаватни эса тўрт юлдузли меҳмонхона эгаллаган. Кейинги йил DC Tower 1 ёнида 150 метрли яна бир осмонўпар бино бунёд бўлади — француз меъмори Доминик Перро мажмуани яхлит бир бутуннинг икки қисми сифатида барпо қилишни режалаштирган.

CCTV штаб-квартираси — Пекин, Хитой 2012 йилда очилган. Меъмор: OMA Рэм Колхаснинг осмонўпар бинолар жанридаги учинчи ва энг катта уриниши: тақдир ҳазилини қарангки, 2003 йилда меъмор баланд биноларни ўлдиришга ваъда берган, ўн йил давомида эса ўзи бир нечта шундай лойиҳанинг муаллифи бўлди. Марказий Хитой телевидениесининг штаб-квартираси — баландлиги 234 метрга етадиган синган ҳалқа шаклида бўлиб, каттагина қисми атрофга осилиб туради. Қурилиш саккиз йил давом этган ва 800 миллион долларга тушган. Телемарказ ишчилари бинонинг “оёқлари”да, раҳбарият эса мажмуанинг юқоридаги хоналарида ўтиради.

“Шератон Хучжоу” меҳмонхонаси — Хучжоу, Хитой 2013 йилда очилган. Меъмор: MADХитойнинг Хучжоу шаҳрида қурилган “Шератон” меҳмонхонаси Пекиндаги телемарказдан деярли икки баробар паст ва икки баробар қиммат: алюминий ва бетондан қурилган ўттиз қаватли ҳордиқ чиқариш ва кўнгил очиш мажмуаси 1,5 миллиард долларга тушган. Торонтодаги қийшиқ миноралар сингари бу бино ҳам бионик шаклга эга. Бироқ бу меъморларнинг инжиқлиги эмас, балки, зилзилаларга яхшироқ қарши туришга имкон берадиган жиҳатдир.

“Porta Fira” меҳмонхонаси — Барселона, Испания 2010 йилда очилган. Меъмор: Тойо Ито“Porta Fira” меҳмонхонаси 2010 йилда “Emporis” мукофотини ютиб олган. Ҳар бирининг баландлиги юз метрга етадиган иккита меҳмонхонаси биноси ўтган йили Притцкеров мукофотига сазовор бўлган япониялик Тойо Итонинг энг катта лойиҳаси бўлган. Минораларнинг ўзгача шакли сайёҳларни бу меҳмонхонага жалб қилади, улар аллақачон Барселонанинг янги диққатга сазовор жойига айланган.

“One Сentral Park” турар жойи — Сидней, Австралия 2013 йилда очилган. Меъмор: Жан НувельШаҳардаги вертикал фермалар — келажакнинг қишлоқ хўжалигининг асосий тренди. Канада ҳукумати башоратига кўра, бундай агрокомплекслар 2027 йилда оддий ҳол бўлиб қолади, ҳозирча эса тажрибавий фермалар айрим одамлар яшайдиган ва офис биноларининг томлари, ҳовлиларида мавжуд. Аммо Жан Нувель вазиятни ўзгартирмоқчи. Меъморнинг доимий муаллифлик услуби йўқ. Сиднейда у турар жойларни кўкаламзорлаштириб юборган. Яшил ўсимликлар бутун фасадни қоплаб, томгача чиқади. Сиднейдаги турар жой — француз меъморининг бундай биринчи тажрибаси эмас. Ўтган йили Барселонада “Porta Fira” меҳмонхонаси ёнида яна бир баланд меҳмонхона қурган бўлиб, зиналари яшил ўсимликларга “ғарқ бўлган”. Париж чеккасида эса офис биноси томида йиғма оранжерея қўйдирган.

Категория: QIZIQLI MAG'LUMATLAR | Просмотров: 954 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar