Главная » 2015 » Январь » 29 » Дунёнинг энг узун осма кўприклари
07:55
Дунёнинг энг узун осма кўприклари

Кўприклар инсоният учун муҳим аҳамиятга эга. Улар йўл харажатларини камайтириб, тўсиқлар (дарёлар, сув ҳавзалари, жарликлар)дан ўтиб олишга имкон беради. Демак, кўприклар фақат иқтисодий эмас, амалий жиҳатдан ҳам аҳамиятли. Қуйида дунёнинг энг узун осма кўприклари билан танишишингиз мумкин. Уларнинг асосий фарқи шундаки, асосий қисми қайишқоқ элементлардан ясалган, қатнов қисми осилган ҳолатда.

1. АҚШ. Макинак кўприги. Устунлар оралиғи — 1 158 м.

2. Швеция. Хёгакустенброн кўприги. Устунлар оралиғи — 1 210 м.

3. АҚШ. Олтин дарвозалар кўприги. Устунлар оралиғи — 1 280 м.

4. АҚШ. Верразано кўприги. Устунлар оралиғи — 1 298 м.

5. Хитой. Гонконг. Цинма кўприги. Устунлар оралиғи — 1 377 м.

6. Буюк Британия. Хамбер кўприги. Устунлар оралиғи — 1 410 м.

7. Хитой. Жуньян кўприги. Устунлар оралиғи — 1 490 м.

8. Дания. Катта Бельт кўприги. Устунлар оралиғи — 1 624 м.

9. Хитой. Сихоумэнь кўприги. Устунлар оралиғи — 1 650 м.

10. Япония. Акаси-Кайкё. Устунлар оралиғи — 1 991 м.

Категория: QIZIQLI MAG'LUMATLAR | Просмотров: 469 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar