Главная » 2015 » Январь » 29 » 6та технологик янгилик
08:34
6та технологик янгилик

12 дюймли MacBook Air бутунлай янги кўринишда бўлади

Машҳур интернет-манба бўлган 9to5Mac 12 дюймли MacBook Air ҳақиқатдан ҳам ишлаб чиқарилаётган лойиҳа экани ҳақида маълум қилди. Манбада берилган маълумотларга кўра, MacBook Air бутунлай бошқа дизайндаги компьютер бўлади. Унинг корпуси юпқалигидан унда одатдаги USB портлар бўлмаслиги ҳам мумкин.

12 дюймли “MacBook Air”да қулоқчин улаш учун жой ҳамда барча нарсаларни амалга оширадиган: лэптопдан қувват олишдан тортиб диспей улаш учун хизмат қиладиган янги авлод USB Type-C порти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, охирги маълумотларга кўра, MacBook Air 2015 йилнинг ўрталарида сотувга чиқарилади.

“Sony PlayStation 4” 18,5 миллион донадан кўпроқ сотилди

“Sony Computer Entertainment” (SCE) берган хабарга кўра, PlayStation 4 тақдим этилганидан бошлаб 18,5 миллион донадан кўпроқ сотилган. Sony PS4 аввалги уч “PlayStation”нинг натижаларини яхшилаб, яна бир бор энг тез сотиладиган ўйин системаси номига лойиқ эканини исботлади.

Sony берган маълумотларга кўра, 4,1 миллион дона PlayStation 4 “қора жума” кунидан 31 декабрга қадар сотилган.

PlayStation 4 учун мўлжалланган ўйинларнинг сотув ҳажми ҳам юқори даражада. PS4 тақдим этилганидан бошлаб 81,8 млн нусхадаги ўйинлар бутун дунё бўйлаб сотилган.

“Биз дунё бўйлаб “PS4”ни танлаётган мижозларнинг кўплигидан хурсандмиз. Биз қизиқарли ўйинлар яратиш ҳамда қўшимча хизматлар спектрини кенгайтириш эвазига PlayStation 4 платформасини яхшилашни давом эттирамиз”, – дейди Sony Computer Entertainment президенти Эндрю Хаус.

CES 2015 кўргазмасида ZTE компанияси Grand X Max+ фаблетини тақдим этди

“ZTE” компанияси “CES” кўргазмасидаги ўз пресс-конферециясида Grand X Max фаблетининг яхшиланган версиясини тақдим этди. Бу версия Американинг Cricket Mobile алоқа оператори учун чиқарилди.

“ZTE Grand X Max+” номини олган дисплей ҳажми 6 дюйм бўлган қурилма LTE тармоғида ишлаш имконига эга. Қурилма Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Унга 1,2 ГГц частотали Snapdragon 400 процессори, 2 ГБ тезкор ҳамда 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Асосий камера 13 Мп, олд камера эса 5 Мпни ташкил этади. Аккумулятор қуввати ҳажми 3200 мАч, унда QuickCharge 1.0 тезкор қувватлаш тизими ўрнатилган. Смартфон нархи шартномасиз 200 долларни ташкил этади.

CES 2015: Lenovo компанияси ўзининг 3та моноблок компьютерларини тақдим этди

“Lenovo” компанияси “CES 2015” кўргазмасида моноблок кўринишидаги ихчам C20, C40 ҳамда C50 шахсий компьютерларни тақдим этди. Бу сериядаги моноблоклар кундалик фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган. Фойдаланувчига 3 хил ҳажмдаги Full HD экранлар таклиф этилади: 19,5 дюйм (C20 модели), 21,5 дюйм (C40 модели) и 23 дюйм (C50 модели).

Моноблоклар Windows 8.1 операцион тизимида ишлайди. Қора ҳамда оқ корпусда чиқарилган компьютерларга Intel Core i5 тўртинчи авлод процессори, AMD R5 ёки NVIDIA GeForce график процессори, шунингдек, 2 ТБ доимий ҳамда 8 ГБгача тезкор хотирага эга бўлади.

Компьютерлар март ойидан бошлаб 350, 450 ва 530 доллардан сотувга чиқарилади.

CES 2015: Арзон телефонлар туркумига кирувчи “Alcatel POP 2” телефонлари тақдим этилди

“TCL Communication” компанияси Лас-Вегасда ўтаёган “CES 2015” кўргазмасида “Alcatel” “Alcatel POP 2” туркумига кирувчи “Alcatel POP 2 5”, “Alcatel POP 2 4.5” ва “Alcatel POP 2 4” смартфонларини тақдим этди. Улар 5, 4,5 ҳамда 4 дюймли экранга эга. Барча смартфонлар 1,2 ГГц частотада ишлайдиган 64 битли 4 ядроли “Qualcomm Snapdragon 410” процессорида ишлайди. Катта модель Android 5.0 версиясида, қолган икки смартфонлар “Android 4.4” версиясида ишлайди. “Alcatel POP 2 5” 8 Мп асосий ва 2 Мп олд, “Alcatel POP” 2 4.5 ҳамда “POP 2 4” 5 Мп асосий ҳамда 0,3 Мп олд камерага эга.

Смартфонлар бир неча рангларда чиқарилади. Ҳозирча смартфонларнинг қачон чиқарилиши ҳамда нархининг қанча бўлиши номаълум. Компания вакиллари нархларнинг арзон бўлиши ҳақида маълум қилишган.

CES 2015: “Dell Venue 8 7840” – “ Intel RealSense” камерасига эга бўлган илк планшет

Лас-Вегасдаги “CES 2015” кўргазмасида “Dell ” компаниясининг “Dell Venue 8 7840” планшети намойиш этилди. Бу “Intel RealSense” камерасига эга бўлган илк планшет ҳисобланади.

“Intel RealSense” технологияси фойдаланувчига ҳар қандай объектнинг 3D моделини сканер қилиш имконини беради.

Планшет 8,4 дюймли OLED дисплей, 2,3 ГГц частотада ишлайдиган 4 ядроли “Intel Atom Z3580” процессори, 8 мегапикселли асосий ҳамда 2 мегапикселли олд камера, 2ГБ тезкор ҳамда 16ГБ доимий хотирага эга. Планшет “Android 4.4 KitKat” версияда ишлайди.

“Dell Venue 8 7840” планшетини Америкадаги “BestBuy” магазинларидан 399 доллар нархда сотиб олиш мумкин.

Манба: KUN.UZ

Категория: Технология | Просмотров: 522 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar